Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МЕҲР КЎРСАТИШ УЛУҒ ФАЗИЛАТ

×

 2022-10-07 18:03:58    181

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17-январдаги 26-сонли қарорига асосан, чин ётим ҳамда ота-онасининг қарамоғисиз қолган болаларнинг моддий рағбатлантириш, уларнинг истак ва хохишларини амалга ошириш мақсадида "Меҳр дафтари" платформаси яратилган. Ушбу платформага киритилган ота-онасиз ва улар қармоғисиз қолган болаларнинг ижтимоий хаётдаги фаоллигини таъмирлаш, эркин яшашлари ва билим олишлари, ўз имконият ҳамда иқтидорларини намоён қилишлари учун қўллаб -қувватлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Жумладан, Олтиариқ туманидаги "Меҳр дафтари" га киритилган болалар ҳам туман ҳокимлиги ва хукуматимизнинг доимий диққат марказида.

Туман хокими, Болалар ҳуқуқларини химоя қилиш комиссияси раиси Ш. Турдалиев, туман ҳокимлиги қошидаги Болалар ҳуқуқларини химоя қилиш Шўъбаси мудири А. Эргашевлар иштирокида уч нафар ўқувчи-болаларга "Меҳр дафтари" платформаси жамғармаси маблағлари хисобидан Ноутбук - компютер жамланмаси топширилди.

Бундан ташқари ҳокимлик томонидан ота-онасиз ва улар қарамоғисиз қолган болаларнинг таълим-тарбия олишлари, ўз лаёқат ва қизиқишлари бўйича қўшимча машғулотларга жалб қилиш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилган.