Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ПАХТАЗОР ХАБАРЛАРИ
2022-09-20 11:06:56 462
Олтиариқ туманидаги фермер хўжаликлари далаларида бу йил пахтадан мўл хосил етиштирилган. Об-хавонинг қулай шароитида хосилни тез ва сифатли йиғлаб-териб олиш зарур. Қимматбаҳо саноат хомашёси бўлган пахтанинг биринчи навларга сотилиши, деҳқоннинг мўмай даромад олишига сабаб бўлади.
Қолаверса, маҳаллаларда истиқомат қилувчи, аҳоли орасидан ҳам пахта териб, даромад орттириш ниятида бўлганлар ёғин-сочинли кунларга қолишмайди.
Тинчлик шаҳарчасидаги Гулистон, Х. Олимжон, Тинчлик, Обод маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари дам олиш кунларида худудга яқин жойлашган "Обод олмазор замини", "Эсо Хаким Эшон", "Акрамжон Олимжон обод","Олтин омад диёри", "Сожида Жўраева" каби фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, пахтакорларга мадад беришмоқда.
Н. Дадажонова, М. Ботирова, М. Холматова, М. Нуралиева, С. Абдуллаева сингари илғор теримчилар кунига 100-150 килограммдан пахта териб, илғорлик қилишмоқда. МФЙ раислари ва маҳалла хотин-қизлар мутахассислари томонидан теримчилар совғалар билан рағбатлантириляпти.