Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОЛТИАРИҚДА БАЙРАМ ШУКУҲИ

×

 2022-08-29 17:58:03    232

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Олтиариқ тумани марказий ўйингоҳи ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги байрамига бағишланган умумҳалқ сайли ва концерт дастури намойиш этилди.

Байрамона безатилган марказий ўйингоҳга туман ҳокимлиги, Адлия, Прокуратура, ДХХ, ИИБ, Солиқ ва Суд, Тиббиёт, Таълим, қишлоқ хўжалиги, корхона ва ташкилотлар вакиллари, нуронийлар ҳамда туман аҳолиси таклиф этилдилар.

Тантанали маросимни туман ҳокими Ш.Турдалиев очиб, туман аҳолисини Истиқлол байрами билан қутлаб, барчага табрик йўллади. “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ўтказилаётган бу йилги байрам шодиёналари, Истиқлол байрами арафасида фойдаланишга топширилаётган ижтимоий объектлар, худудлардаги бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, аҳолининг турли қатламига кўрсатилаётган ижтимоий ғамхўрликлар ҳамда туман меҳнаткашаларининг эришаётган ютуқлари ҳақида гапирди. Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари дадил одимлаётган юртимиз ёшларига юксак марралар ва бой хаётий тажрибага эга бўлган нуронийларга мустаҳкам соғлик тилади.

Туман Маданият бўлими қошидаги “Зилола” ашула ва рақс ансамбли ҳамда эстрада хонандаларининг байрам дастури барчага кўтаринки кайфият ҳамда завқу-шавқ улашди. Инсонийлик, Она Ватанга садоқат, меҳр ва жасоратни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, чемпион спортчилар, зукко болажонлар чиқишлари ва театрлаштирилган саҳна кўринишлари олқишлар билан қарши олинди.

Истироҳат боғи ва белгиланган худудларда маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда озиқ овқат ва истеъмол моллари савдо ярмаркалари ташкил этилди. Болалар ва ёшлар учун кўнгилочар ўйинлар, аттракционлар  намунали хизмат кўрсатди.

Байрам тадбирларини аҳоли учун қулай ва хавфсиз ўтиши, тиббий ва техникавий эхтиёт чораларини кўриш, транспорт хизмати ва хавфсизлигини тартибга солиш бўйича тааллуқли идоралар томонидан кучайтирилган тартибда иш ташкил этилди.

Олтиариқда Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган  байрам тадбирлари маҳаллалар, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида давом этади.