Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БАЙРАМ ТУҲФАСИ
2022-08-29 17:52:58 220
Полосон қишлоғида худуддаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, чорвадорлар ва аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатувчи "Агромарказ" комплексининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, секторлар таҳбарлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳамда худуддаги йирик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
- Бундай марказлар вилоятимизда кўп. Аммо хизмат кўрсатиш турларининг кўлами кенглиги, зарур агрегат ва техник воситалар, мутахассис кадрлар билан таъминланганлик даражасини эътиборга олсак, бу марказ вилоятда учинчиси бўлади, дейди туман ҳоким Ш. Турдалиев.
Ҳақиқатан ҳам "Агромарказ"да пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов берувчи тракторлар, прицепли транспортлар, қишлоқ хўжалик агрегатлари, чорва хайвонлари учун ускуналар, кимоёвий ўғит ва препоратлар, зоотехника ҳамда ветеринария махсулотлари, дори-дармонлар билан узлуксиз таъминлаш ва хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.
Ўсимликларни химоя қилиш, биофабрика махсулотлари билан ишлаш ҳамда ахамиятлиси - тупроқшунослик лабораторияси хизмати шу ернинг ўзида ташкил этилган.
Булардан ташқари фермер хўжаликлари ва аҳолини деҳқончилик, чорва ва паррандачилик, қишлоқ хўжалиги экинларига кимоёвий ва биологик ишлов бериш бўйича ёшларни ўқитиш, касбга йўналтириш бўйича ўқув маркази ҳам фаолият бошлайди.
Эндиликда деҳқончиликда миришкор олтиариқликлар шу соҳа бўйича ҳар қандай юмуш ва саволлар билан "Агромарказ"га мурожаат этишлари мумкин.