Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

РАДДИЯ !

×

 2022-08-25 17:31:24    202

PDF yuklash
Chop etish


24-август куни @RakursUz телеграмм каналида манзили ноъаниқ ва муаллифи сир бўлган фуқаро номидан Олтиариқ туман ҳокимлиги хайдовчиси вазифасида ишловчи Зухриддин  Исроиловни таъмагирликда  айблаб қилинган мурожаати тарқатилди.

Ушбу даъво юзасидан туман ҳокимлигининг ахборот хизмати тезкор суриштирув ўтказди.

Ҳақиқатан ҳам Зухриддин  Исроилов исм-шарифли шахс ҳокимнинг хизмат автомашинаси хайдовчиси вазифасида ишлайди. Бироқ, ижтимоий тармоқ орқали тарқатилган  мазкур маълумот Зухриддин  Исроилов томонидан тўлиқ рад этилди.

Унга нисбатан уюштирилган ёлғон ва тухмат бўйича ўз шаънини ҳимоя қилишни сўраб туман ИИБга шу куннинг ўзида мурожаат қилди. Аризасида исми-шарифи ва манзили беркитилган фуқаронинг шахсини аниқлаш ҳамда унга қонуний чора кўрилиши даъво қилинади.

Хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан масалага хуқуқий муносабат билдирилгач, албатта адолат қарор топади.

Шу ўринда, бу харакат маълум бир шахсга нисбатан аноним маълумот ва исботсиз тухмат уюштириш,  айниқса, давлат бошқаруви тизими идораларини жамоатчилик олдида обрўсизлантиришга уриниш, деб баҳоланади. Масалага ИИБнинг қидирув-тергов харакатлари ойдинлик киритади, албатта.

Жараён ҳокимлик ахборот ҳизмати кузатувида эканлиги маълум қилинади.