Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фуқаролар мурожатлари доимий етиборда

×

 2022-08-23 16:34:37    193

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Олтиариқ туман ҳокимлигида Фарғона вилояти ҳокими томонидан  тасдиқланган режа асосида " Вилоят шаҳар ва туман ҳокимликларининг қуйи тизимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда уларнинг ижобий хал этилишини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув-семинар" бўлиб ўтди. Унда ҳокимлик бўлимлари, банк, молия, солиқ, таълим, соғлиқни сақлаш, архитектура ва шаҳарсозлик, кадастр агентлиги, маҳалла ва нуронийларни қўллаб -қувватлаш бўлимларининг девонхона мудирлари, ижро интизоми учун масъул ходимлари иштирок этдилар. Ўқув - семинарда вилоят ҳокимлиги Девонхона мудири Маърифат Ахунжонова - иш юритиш, ёзма ва оғзаки мурожаатлар билан ишлаш, фуқароларнинг қабулини ташкил этиш ва ижро интизоми билан боғлиқ масалалардаги масъулларнинг вазифалари тўғрисида маълумотлар берди. Ходимларнинг фуқаролар мурожаатлари ҳамда хужжатлар билан ишлашда амал қилишлари зарур бўлган регламентлар ҳақидаги билимлари мустаҳкамланди.