Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЖИНОЯТ ВА ТАҲЛИЛ: Нега қотиллик юз берди?!
2022-08-23 16:30:55 217
Олтиариқ тумани Қизилтепа МФЙ ҳудудида жойлашган боғдорчилик фермер хўжалиги дала шийпонида собиқ эр-хотиннинг можароси қотиллик билан якун топди. Туманнинг Жарариқ МФЙ Намуна кўчасида яшовчи 35 ёшли О.Б собиқ турмуш ўртоғи Навоий МФЙ Навоий кўчасида яшовчи 27 ёшли И.М.ни аёвсиз калтаклаб, унинг ўлимига сабабчи бўлди.
Воқеанинг қисқача тафсилоти: Шу йил 21 август куни соат 08:00 лар чамасида фуқаро О.Б ўзига қарашли фермер хўжалиги дала шийпонига телефон аппаратини олиб кетиш учун келган И.М билан телефон мессенжеридаги бегона эркаклар билан ишқий муносабатдаги ёзувларни рўкач қилиб, ўзаро жанжал юзага келган. Натижада, можаро авж олиб, О.Б собиқ турмуш ўртоғи И.М.ни аёвсиз калтаклаган . Оғир тан жароҳати олган жабрланувчи беҳуш ҳолга келган. Гумонланувчи ўз бошқарувидаги “Спарк” автомашинасида жабрланувчини Олтиариқ туман ШТТЁ бўлимига олиб келиб, ўлик ҳолатда ташлаб номаълум томонга кетиб юборган. Бироқ, маълум вақт ўтгандан кейин, қилмишига иқрор бўлиб, ўз ихтиёри билан Олтиариқ туман ИИБга келган.
Мазкур қотиллик жинояти юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тезкор ҳаракатлар бошланди. Аввало, жиноят сабаблари ва оқибатлари таҳлил қилинди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Муҳиддин Жўраев раҳабарлигида махсус гуруҳ тузилиб, ушбу қотиллик содир бўлган ҳудуд Олтиариқ тумани Қизилтепа МФЙида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда Қизилтепа, Навоий, Жарариқ маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда ИИБ профилактика нозирлари иштирок этдилар.
Муҳокамада вилоят ИИБ бошлиғи М. Жўраев, Олтиариқ туман ҳокими Ш. Турдалиев, туман прокурори Р. Тиллаевлар бу аянчли воқеликни атрофлича таҳлил қилиб беришди. Воқеа қотиллик билан якун топмаслиги мумкинлиги, тааллуқли ўртоқлар, жамоатчилик жиноятнинг олдини олиши лозимлиги тўғрисида фикр билдиришди.
Вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б. Холиқов, туман бўлими раҳбари Р. Ҳамдамовлар ҳақиқатан ҳам МФЙларда фаолият юритаётган масъул ходимларнинг 7 асосий йўналишларининг бири ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактикани кучайтиришдан ибортлигини таъкидлашди.
Хотин-қизлар, ички-ишлар, ёшлар билан ишлаш соҳаларидаги мутасаддилар бу борада узвий ҳамкорликда фаолият юритишлари муҳимлигини уқтириб ўтдилар.
Вилоят ИИБ бошлиғи ва туман ҳокими жиноятчилик профилактикаси бўйича масъулларнинг зиммасидаги вазифалари ва келгуси чора-тадбирлари тўғрисида аниқ кўрсатмалар беришди.