Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Нуронийлар эъзозимизда: ҚЎША ҚАРИШ САОДАТИ
2022-08-18 15:49:41 263
Юртимизда ёши улуғ кексалар, яъни нуронийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб ижобий ишлар, хайрли тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Анашундай тадбирлардан бири Олтиариқ тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Мустақилликнинг 31 йиллиги арафасида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ташкил этилди.
"Қўша қариш саодати" деб номланган мазкур тадбир доирасида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарининг Нуронийлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Комилжон Пармонов, бўлим бош мутахассиси Валишер Маъдиев, фаол маънавият тарғиботчиси Машрабжон Розиқовлар томонидан тумандаги намунали оила соҳиблари вакиллари - Тошкент МФЙ да яшовчи 65 йил умргузаронлик қилган Маҳмуджон Мирзажалилов ва Бўстон МФЙда 50 йил биргаликда ибратли умргузаронлик қилаётган Ғанижон Ўринбоев хонадонларига ташриф буюрилиб, кексалар ҳолидан хабар олинди.
Ярим асрдан зиёдроқ аҳилликда ҳаёт кечирган оила соҳибларини байрам билан табриклаб, хонадонга ташриф буюрган ёш оила вакилларига кекса авлод вакиллари ўз хаётий тажрибалари ҳақида сўзлаб бердилар. Намунали оила вакиллари Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси ва туман бўлими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.