Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳалла раиси - ислоҳотчи
2022-08-12 17:11:17 198
Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши худудлар ободлиги ва фуқароларнинг фаровонлиги омили ҳисобланади.
Сайловдан кейин янги фаолият бошлаган МФЙ раислари туман ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари томонидан мунтазам қўллаб-қувватланмоқда.
Олтиариқ тумани, Қувурбоши маҳалла фуқаролар йиғинида 604 та хонадонларда 5900 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Худуднинг ободончилиги, фуқароларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида ижобий ишлар қилинмоқда. "Яшил макон уммуммиллий харакати" доирасида экилган терак қаламчалари парваришланмоқда. Мавжуд 8 та кўчалардаги ободонлаштириш ишларида аҳоли фаол иштирок этмоқда.
Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида маҳалла фуқаролар йиғини раиси ташаббуси ҳамда 1-сектор раҳбари, туман ҳокимининг кўмаги билан Дўстлик кўчасидаги 2та кўп қаватли хонадонлар атрофига 300 метр масофага асфальт ёткизилди. 67 та хонадонларнинг шахсий томорқаларида деҳқончилик учун муаммо бўлиб турган суғориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида тик қудуқ ўрнатилди.
Қувурбоши маҳалласида яшовчи аҳоли ҳам худудларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнунлик билан Мустақиллик байрамини қаршиламоқда.