Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси

×

 2022-09-20 10:52:52    230

PDF yuklash
Chop etish


Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси  "Маърифат тарғиботчилари" гуруҳи томонидан  тумандаги Орзухон Нурбоева  "Ғаффоржон нурли келажак" фермер хўжалиги даласида "Инсон қадри азиз юртда тинчлик ва осойишталик барқарор!" шиори остида "Ҳорманг, пахтакорлар!" деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда истеъдодли шоир Акрамжон Азизов, шоира ва журналист Дилдора Асадилло қизи, хонандалар Алломжон Муниров, Гулчеҳрахон Тўхтаева, Муножатхон Жўраева, Мафтунахон Шариповалардан иборат тарғибот гуруҳи ўзларининг Она Ватан мадҳи, юрт тинчлиги, инсонлар бахт-саодати, меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи шеър ва қўшиқлари билан пахтакорларнинг кайфиятларини кўтардилар. Тадбир якунида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан ишчиларнинг маънавий билимларини ошириш мақсадида фермер хўжалигида ташкил этилган кутубхона учун сара асарлар тўплами совға қилинди. Бундай эътибордан руҳланган фермер Орзухон Нурбоева,  "Бундай тадбирлар теримчиларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади, режани ёруғ юз билан бажарилган кунда ҳам сизларни кутиб қоламиз" дея  барча ташриф буюрган меҳмонларга самимий миннатдорчилик билдирди.