Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижтимоий тармоқлар

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Очиқ бюджет партали бўйича Олтиариқ туманида амалга оширилган ишлар.

×

 2022-09-20 10:13:55    217

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши котибияти мудири Ў.Отабоевга

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”қарори ҳамда Ҳалқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгашининг 2022 йил 17 февралдаги VI-44-15-11-151-K/22- сонли қарорига илова қилинган Намунавий низомга асосан Олтиариқ туманида “Очиқ бюджет” аҳборот порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнлари ўтказилиб келинмоқда.

Ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёниининг 1-босқичида ғолиб деб топилган 9 та таклифлар учун жами 6 710,0 млн.сўм маблағлар ажратилиб, буюртмачи ташкилотларнинг хисоб варақларига ушбу маблағлар йўналтирилди.

Ичимлик суви билан боғлиқ тадбирлар- 2 та бўлиб, Бирлашган МФЙ худудидаги Чарос, Мехнаткашлар, Токзор хамда Бирлашган кўчалари ахолиси учун ичимлик суви муаммосини бартараф этишга 1080,0 млн, Жарқўрғон МФЙ худудидаги Жарқўрғон,  Эзгулик, Қадрият хамда Сайлгох кўчалари ахолиси учун ичимлик суви  муаммосини бартараф этишга 1000,0 млн сўм жами бўлиб        2080,0 млн. сўм маблағлар йўналтирилди. Ушбу таклифларнинг лойиха-смета хужжатлари тайёрланмоқда.

Ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар 2 та бўлиб, Зилха МФЙ худудидаги Иқтидор, Широқ, Зулфия хамда Кенжабоев кўчалари ички йўлларини жами 2.5 км масофада асфалтлашга 1000,0 млн, Тегирмонбоши МФЙ худудидаги Тумарис1, Тумарис2, Тумарис3, У.Носир, Суфизода, Ганжавий хамда Бобурнома  кўчалари ички йўлларини жами 3.2 км масофада асфатлашга 1080,0 млн.сўм жами бўлиб 2 080,0 млн сўм маблағлар йўналтирилди. Ушбу таклифларнинг лойиха-смета хужжатлари тайёрланиб, “Бест Строй 2020” МЧЖ пудратчи корхона томонидан кўрсатиб ўтилган МФЙ кўчаларида асфалтлаш ишлари амалга оширилди. Хозирги кунда пудратчи корхона томонидан қилинган ишлар буюртмачи ташкилот(туман Ободонлаштириш бошқармаси) ишчи гурух аъзолари томонидан қабул қилиш ишлари давом этмоқда.

Ижтимоий сохалардан ғолиб таклифлар-4 та бўлиб, тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабини эскирган эшик, ромлари ва ошхона жихозларини таъмирлашга 700 млн сўм маблағлар йўналтирилган бўлиб, "Олтиариқ бунёдкор файз" МЧЖ пудратчи корхона томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Тумандаги 14-сонли умумтаълим мактабини спорт зали ва фаоллар залини  жорий таъмирлашга 350,0 млн сўм маблағлар йўналтирилган бўлиб, "Олтиариқ буилдингс" МЧЖ пудратчи корхона томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Тумандаги 38-сонли умумтаълим мактаби ўқув биносини мукаммал таъмирлаш ва ўқувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш учун        800,0 млн сўм маблағлар йўналтирилган бўлиб, хозирда ушбу таклифнинг лойиха-смета хужжатлари тайёрланиб, пудратчини аниқлаш учун танловга қуйилган. Тумандаги 15-сонли умумтаълим мактабининг ўқув хоналаридаги жихозлар ва лаборатория жихозлари эскирганлиги сабабли стол-стул, лаборатория жихозлари сотиб олиш учун 500,0 млн сўм маблағлар йўналтирилган бўлиб, "Саходулло муборак" МЧЖ пудратчи корхона томонидан мебел жихозлар умумтаълим мактабига етказилиб берилди.  Жами бўлиб ижтимоий сохалар учун ғолиб таклифларга 2 350,0 млн сўм сўм маблағлар йўналтирилди.

Шунингдек, ёритиш тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун Оқбўйра МФЙ Оқбўйра кўчасидаги эскирган симёғочларни, электр симларни янгилаш хамда қўшимча трансформатор ўрнатишга 200,0 млн сўм маблағлар йўналтирилган бўлиб, хозирда ушбу таклифнинг лойиха-смета хужжатлари тайёрланиб, тасдиқланиши учун  экспертизага киритилган.

“Ғолиб” деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида “Давлат молиясини бошқариш” ахборот тизимида ҳар бир лойиҳа учун алоҳида “401722..” маблағлар манбааси бўйича жами 9 та ҳисобварақлар очилди ва тегишли маблағлар ўтказиб берилди.

Лойиҳаларда кўзда тутилган тадбирларнинг сифатли ва тўлиқ бажарилишини, бажарилган ишларни лойиҳа ташаббускорлари иштирокида қабул қилиниши таъминланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича буюртмачи ташкилотлар ҳамда тегишли масъулларга кўрсатмалар берилмоқда.



 

Олтиариқ тумани

Молия бўлими мудири:                                                      А.Тожиев.