Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЕЛАЖАГИ ПОРЛОҚ ЁШЛАР
2022-06-30 23:37:01 214
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказилган байрамга ташриф буюрди ва нутқ сўзлади.
Тумандаги 14-умумтаълим мактабига ўрнатилган улкан монитор қаршисига туманимиздаги таълим муассасаларининг фаол ўқувчилари, турли йўналишларда ютуқларга эришаётган ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари жам бўлишди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида йиғилганларни Ёшлар байрами билан табриклади. Мамлакатимизда янги Ренессанснинг мустаҳкам пойдевори қўйилаётгани, ёшларимиз ўз олдиларига катта марралар, улкан мақсадларни қўйиши зарурлигини таъкидланди.
Олтиариқлик ёшлар онлайн тарзда жараёнларни кузатиб бордилар. Албатта, улар Президент нутқидан ва амалга ошириладиган янги ислоҳотлардан куч олиб, Янги Ўзбекистонимизнинг ҳақиқий бунёдкори бўлишга яна бир бор аҳд қилдилар.
Пойтахтдаги тантаналар якунлангач, туманда ҳам ёшлар байрам кўтаринки руҳда давом этди.
Тадбир якунида ўзининг фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ёшларга туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Туман ҳокими Ш.Турдалиев ёшларни байрам билан яна бир бор табриклаб, уларга катта ишонч билдирди.
Истеъдодли хонандалар томонидан куйланган дилтортар тароналар барчани ўйин-кулгуга чорлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat