Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ - ВИЖДОН ИШИ!
2022-06-30 15:29:49 218
Ҳозирда, инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат.
Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Шу каби қабулларнинг навбатдагиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонасида ўтказилди. Унда туман ҳокими Ш.Турдалиев томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари сайёр қабул қилинди.
Қабул жараёнида аҳоли тадбиркорлик ҳуқуқлари, инсон ҳуқуқлари, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ва бошқа соҳалар бўйича ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олдилар.
Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat