Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРДАН АСОСИЙ МАҚСАД ОДИЛ СУДЛОВНИ ТАЪМИНЛАШДИР
2022-06-30 14:38:38 234
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Б.Эргашев томонидан Олтиариқ тумани Янгиқўрғон, Беглар ва Қўрғонча МФЙ фуқаролари билан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, чақалоқ савдосига қарши кураш, одам савдосининг олдини олиш, каррупцияга қарши кураш мавзуларида ҳамда “Аёллар дафтари” бўйича фуқаролар ва ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича давра сухбати казилди.
Унда Б.Эргашев сўзга чиқиб, суд тизимидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, “Менинг маҳаллам – менинг судья” ва “Оиладаги зўравонликларнинг олдини олиш ва оиладаги зўравонликлардан жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш” шиорлари остида жойларда сайёр учрашувлар ўтказишдан мақсад ва белгиланган вазифаларга тўхталиб, ушбу масалаларга жиддий ёндашиш лозимлигини, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятимизни юксалтирмас эканмиз ҳуқуқларимизни ҳимоя қила олмаслигимизни, улардан фойдалана олмаслигимизни таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, маърузачи суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, қабул қилинган қонунлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтди.
Соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш муҳим ўрин тутиши, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши конвенцияси” 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган бўлиб, мазкур конвенцияни Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 7 июлда айрим билдиришлар, баёнотлар ва шартлар билан ратификация қилганлиги, 2010 йилда Ўзбекистон Иқтисодий хамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истамбул ҳаракат дастурига қўшилганлиги тўғрисида маълумот берди.
Сўнгги пайтларда фирибгарлик жинояининг сони ошиб бораётганлиги, фирибгарлик жинояти учун жавобгарлик тушунчаси хақида ҳам махалла фуқароларига тушунчалар берилди.
Жорий йилда Президентимиз томонидан судлар фаолиятини рақамлаштириш, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигига, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар юзасидан тушунтиришлар ва барча берилган саволларга жавоб берилди.
Якунда Фарғона вилоят суди томонидан тайёрланган махсус буклетлар тақдим қилинди ва маҳалла раисларига мазкур йўналишда тарғибот тадбирларини кўпайтириш, уларнинг таъсирчанлигини ошириш, тарғибот тадбирларида буклетлардан кенг фойдаланиш тавсия этилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat