Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАРДА ИНСОННИНГ ҚАДР-ҚИММАТИ УСТУВОР
2022-06-29 15:17:00 247
Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 25 июнидан мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси бошланди.
Ҳозирда барча жойда бўлгани каби Олтиариқда ҳам Конституциявий ислоҳотларнинг моҳиятини аҳолига етказиш бўйича кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокимлигида ўтказилган ана шундай тадбирда туман ҳокими Ш.Турдалиев ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Раҳмоналиевлар иштирок этиб, конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан амалга оширилган ишлар, конституциявий қонун лойиҳасининг ишлаб чиқиш жараёнлари ҳақида маълумот бердилар.
Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтиргани таъкидланди.
Ҳа, Янгиланаётган Конституциямизда бир қатор янги тамойиллар аниқ ифода этилади ҳамда ўзининг мукаммал ҳуқуқий ечимини топади. Инсон қадрини юксалтириш ҳақиқатдан давлат ҳокимияти органларининг конституциявий бурчи ва устувор вазифаси бўлиши шартлиги ана шундай ҳаётий тамойиллардан биридир.
Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади. Учрашувда Конституциямизнинг ҳар бўлимига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, бунинг зарурати ва аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat