Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАРГА БУҒДОЙ ВА ТАКРОРИЙ ЭКИН УЧУН ЕРЛАР БЕРИЛМОҚДА
2022-06-27 07:30:30 208
“Инсон қадри учун” тамойили асосида одамларни рози қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
Бу тамойил Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида ҳам бош мезон этиб белгиланган ҳолда ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароитини яратишга хизмат қилмоқда. Демакки, инсон манфаатлари мамлакатимизда олий қадрият сифатида эъзозланмоқда, улуғланмоқда.
Дарҳақиқат, юртимизда ҳамиша ўзаро меҳр-оқибат, саховат, азалий қадриятларимизни эъзозлаш каби халқимизга хос эзгу фазилатлар улуғланиб келинган. Эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёши улуғ инсонларга ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги кунда ҳам бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.
Хусусан, айни пайтда саховатли фермерларимиз томонидан ҳудудлардаги эҳтиёжманд инсонлар ҳамда хўжалик аъзоларига буғдой, буғдой сомонлари ва такрорий экин экиш учун буғдойдан бўшаган ерлар берилмоқда.
“Ваҳобҳожи Тошпўлатобод” ва “Нозимахон Маҳмура” фермер хўжаликларида амалга оширилган ана шундай хайрли ишларда туман ҳокимининг ўринбосари Умиджон Бозоров иштирок этиб, фуқароларга такрорий экин учун берилган ерлардан унумли фойдаланиб, яхши маҳсулот етиштириш бўйича ўз тавсияларини берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat