Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАРИМИЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ
2022-06-25 14:32:52 243
Ўтган қисқа даврда жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий қиёфаси тубдан ўзгарди. Бугун барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад — аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш, улар учун муносиб бўлган яшаш шароитларини яратиб беришдан иборатдир.
Мамлакатимизнинг келажаги бўлмиш ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, билимли, етук, салоҳиятли инсон сифатида камол топишида уларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари, имконият ва манфаатларини ҳимоя қилишда ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллашиб борилмоқда.
Президентимиз Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида кенг жамоатчиликнинг хоҳиш ва истакларидан келиб чиқиб, Конституцияни такомиллаштириш бўйича 4 та устувор йўналишга эътибор қаратди. Албатта, жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб илгари сурилган ушбу таклиф ва ташаббуслар “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттиришга ҳамда “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни тўла рўёбга чиқаришга хизмат қилади.
Кейинги пайтда халқимиз, айниқса, ёшларимиз ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга катта аҳамият берилаётгани барчангизга яхши маълум. Бу борадаги сиёсатимизни конституцияда мустаҳкамлаш мақсадида Асосий қонунимизга қуйидаги қоидани киритишни таклиф этилди. “Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида маънавий ва ахлоқий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун зарур шароитларни яратади”.
Шунингдек, Конституциямизга “Ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлиғи, тўлақонли ва баркамол ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбурдир”, деган меъёр ҳам таклиф этилди.
Бир сўз билан айтганда, бундай нормаларнинг таклиф этилаётгани жисмонан соғлом, маънан етук, замонавий фикрлайдиган, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган, унинг равнақига муносиб ҳисса қўшишга интиладиган ёш авлодни вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади.
Баҳром РАҲМОНАЛИЕВ,
108-Олтиариқ сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat