Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
2022-06-24 12:16:19 387
Бугун туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг навбатдаги 48-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ишитирок этди.
Сессияни халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ш.Турдалиев бошқариб борди.
Кун тартиби бўйича дастлаб туман сектор раҳбарларининг секторларда амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботлари эшитилди. Секторлар томонидан фуқароларни ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эришиш, мурожаатларини ўрганиш, моддий ва маънавий кўмак бериш бўйича тизимли ишлар ташкил этилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, “Темир дафтар”га киритилган оилаларни рўйҳатдан чиқариш ҳамда эхтиёжманд оилаларни "Темир дафтар" рўйхатига киритиш тўғрисидаги масала ҳам депутатлар муҳокамасида бўлди.
Сўнгги йилларда юртимизда муҳтарам Юртбошимиз томонидан ҳудудларни янада ободонлаштириш, кўркам қиёфа касб этишида “Обод қишлоқ” дастури муҳим ўрин тутмоқда. Сессияда "Обод маҳалла" давлат Дастури доирасида "Қизилтепа" ва "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туман ҳудудида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Олтиариқ туманида “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида Олтиариқ тумани ҳокимлиги томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар ҳам кун тартибида ўз долзарблиги билан депутатларнинг муҳокамасида бўлди.
Президент ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал ривожлантириш мақсадида чора-тадбирлар режаси белгиланди. Шунга кўра Бўзатов туманида Фарғона тажрибаси асосида иш олиб бориш топшириғи берилган эди. Бугунги кунда Бўзатов тумани туман ҳокимлиги томонидан ҳам бир қатор ишлар олиб борилди. Хусусан, 2 минг гектар ер майдонида узумзорлар ташкил этилиб, “Ризамат ота”, “Келинбармоқ” каби сезҳосил узумлар экилгани алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, мактаб таълимини ривожлантириш, туман маҳаллаларининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш натижалари ҳамда Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat