Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОҚБЎЙРАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2022-06-23 16:18:22 236
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни янада кенгайтириш, муаммоларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун, 23 июнь куни туман ҳокими ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида Оқбўйра қишлоғида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида аҳоли томонидан билдирилган уй-жой таъминоти, кредит олиш, оилавий низолар, даволаниш учун йўлланма, моддий ёрдам олиш, суд-ҳуқуқ, ишга жойлашиш мурожаатлари юзасидан керакли тавсиялар берилди.
Ўрганиш ва муддат талаб қилувчи мурожаатлар бўйича масалага даҳлдор бўлган масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat