Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚДА 101 НАФАР БИТИРУВЧИГА ОЛТИН МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ
2022-06-21 17:59:20 339
Бу йил тумандаги умумтаълим мактабларини 2444 нафар ўғил-қиз тамомлади. Улар орасида иқтидор ва истеъдодлар бисёр. Буни, жумладан, битирувчиларнинг 101 нафари аъло ўқиши ва намунали хулқи учун олтин медаль, 12 нафари эса кумуш медалга сазовор бўлганида кўриш мумкин.
Бугун туман маданият саройида медалларни ўз эгаларига топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар келажак сари дадил парвозга чоғланган битирувчиларга нуфузли олий ўқув юртлари талабаларига айланишларида омад ва муваффақият тиладилар.
Медалларни туман ҳокими Ш.Турдалиев ҳамда туман прокурори, 2-сектор раҳбари Р.Тиллаевлар ўз эгаларига тантанали равишда топширдилар.
– Мактабни битираётган иқтидорли ўқувчиларга олтин ва кумуш медалларининг берилиши халқ таълими соҳасидаги муҳим ислоҳотлардан бири бўлди. Бунинг қанчалик саодат эканлигини олтин медаль олган ўқувчидан ҳам кўра, шогирди ёки фарзанди олтин медални кўксига таққан ўқитувчи ва ота-она чуқурроқ англайди, - дейди қувончини яшира олмай 28-мактаб ўқутувчиси Ёрқиной Раҳмонова. – бугун бизнинг мактабни тамомлаган 3 нафар битирувчиларимизнинг кўксида олтин медаль порлади.
Тумандаги 1-ИДУМ директори Ҳомиджон Раҳимовнинг эътироф этишича, мактабни 21 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлаган. Уларнинг 8 нафар олтин медалга битирган бўлса, 6 нафари муддатидан илгари халқаро нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган.
Умид қиламизки, мактабни аъло баҳоларга битирган йигит-қизлар келугида ҳам ўқиш ва изланишларида юқори кўрсаткични қўлга киритиб, Ватанимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat