Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚДА ЯНА БИР ДХМ ФИЛИАЛИ ИШ БОШЛАДИ
2022-06-18 12:41:30 474
Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида аҳоли орасига чуқурроқ кириб бориб, фуқароларнинг дарду ташвишлари билан бирга бўлиш ниятида марказдан йироқ, қатнов қийин бўлган олис чўл ва тоғли ҳудудларда ҳам давлат хизматлари марказлари филиаллари ташкил этилмоқда.
Филиалларнинг ерли аҳоли таклифи асосидаги белгиланган кун ва вақтда ишлаётгани халққа манзур бўлаётир. Боиси, марказга тушиш учун узоқ йўл босишмайди, маблағ йўқотмайди, вақт сарфламайди.
Кўп миллатли Катпут қишлоғи Олтиариқ туман марказидан узоқроқда жойлашган. Қўшни Қирғизистон сарҳадлари билан туташиб кетган бу МФЙ да давлат хизматлари маркази “Катпут” филиалининг иш бошлаши минглаб оилалар учун чинакамига қувончли хабар бўлди, дейиш мумкин.
Гап шундаки, қишнинг аёзли, ёзнинг жазирама кунларида узоқ масофадан келадиган фуқаролар учун айни муддао бўлди. Чунки бу янги очилган филиал эндиликда “Катпут”нинг “Янги аср”, “Толкўча”, “Бўрболиқ” ҳудудининг “Зилол”, “Шалола”, “Гулобод” маҳалла фуқаролари йиғинининг 15 минга яқин аҳолиси учун хизмат қилади.
Эътиборли жиҳати шундаки, ДХМ филиалида ҳам фуқаролар ва тадбиркорлар учун марказдаги каби 170 дан ортиқ хизматлардан тўлиқ фойдаланиш мумкин.
Давлат хизматлари марказлари филиаллари айни кунларда жисмоний ва юридик шахсларга мобиль давлат хизматларини кўрсатиши билан аҳамиятли. Ҳудуд аҳолисига кўрсатилаётган хизматлар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар, йўл-йўриқлар берилади.
Айтиш мумкинки, бугун давлат билан халқ ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилди. Халқнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган давлат хизматларини кўрсатишнинг янгича тизими ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat