Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ТИЗИМИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2022-06-16 19:50:32 239
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали томонидан Олтиариқ туманидаги 1-сектор ҳудудидаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари учун семинар ташкил этди.
Унда сектор раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш бўйича янги жорий этилган тизим муҳокама қилинди. Янги кўрсаткичлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Семинар машғулотлари давомида бошқарувда самарали қарорларни қабул қилиш каби бугунги кун раҳбарлари учун зарур кўникмаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Семинарда аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни самарали ташкил этишда натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat