Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА ИЮНЬ ОЙИНИНГ ҲАР БИР ДАМИ ҒАНИМАТ

×

 2022-06-15 13:23:32    290

PDF юклаш
Чоп этиш


Ғўза парваришида ҳал қилувчи дамлар бошланди. Ҳосил чўғи бугунги саъй-ҳаракатга боғлиқлигини унутмаган олтиариқлик деҳқонлар, шубҳасиз, кузда баракали хирмон яратади.


Дарҳақиқат, ҳозирда фермерлар, энг аввало, ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бермоқдалар. Бу жараёнда культиватордаги ишчи органлар сонига ва ишлов бериш чуқурлигига алоҳида эътибор қаратилиб, биринчи ҳамда иккинчи культивация ўртасида чизел-культиватор ёрдамида 25 – 30 сантиметр чуқурликда юмшатилди.

Бундай жараёнларда бугунги масъулиятли паллада механизаторлар деҳқоннинг ёнида туриб, тупроқ етилиши билан қатор ораларига культиваторни кечиктирмасдан киритишмоқда. Шу туфайли ўсимликнинг озиқланиш тизими яхшиланиб, ёш ниҳолларнинг илдиз чириш ва гоммоз касалликлари билан зарарланишининг олди олинмоқда.

–                  Ғўза ўсув даврида ўғитланса, озуқа моддалар билан етарли даражада таъминланиб, унга мадор бағишлайди. Минерал ўғитни ниҳоллар яхши ўзлаштириши учун озиқ моддалар илдиз ўсиш қатламига яқин солиниши зарур. Мазкур агротадбирни ривожланишдан орқада қолаётган ғўзаларда қўллаш чоғида органик ҳамда минерал ўғитлар аралашмаларидан фойдаланилса, янада яхши самара бериб, унинг ривожини тезлаштиради, – дейди тажрибаси фермер Сапура Болтаева.


Айни пайтда Сапура Болтаева раҳбарлигидаги “Садоба Сахоба” фермер хўжалигида ҳам ғўзаларни ўғитлаш, сувдан чиқариш, культивациялаш ва турли зарарли ҳашаротларга қарши ишловлар жадаллик билан бажарилмоқда. Бунда сувчи Ваҳобжон Бобоев ҳамда механизатор Ғуломжон Маҳкамовларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда.

Пахтакорларимиз июнь ойининг ҳар бир дамини ғанимат билиб, ғўзани чанқатмасдан суғориш, культивациялаш, зараркунанда ҳашаротлар ҳамда хавфли касалликларга қарши курашиш каби тадбирларни ўз вақтида, маромида бажарсалар, ҳеч шубҳасиз, пахта хирмонимиз юксак бўлади.

Ҳосилга ҳосил қўшиладиган ҳозирги ўта масъулиятли паллада тунни тонгга улаб, фидокорона меҳнат қилиш ҳар бир олтиариқлик деҳқоннинг виждон ишига айланган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat