Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ УЗУМИ ЧЕТ ЭЛЛАРДА ҲАМ ТАНИҚЛИ “БРЕНД”ГА АЙЛАНГАН
2022-06-12 20:34:20 382
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тизимида самарали меҳнат қилиб, айни пайтда кексалик гаштини сураётган соҳа фахрийлари шу кунларда вилоятимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар билан танишмоқдалар.
Хусусан, прокуратура фахрийлари бугун туманда янги ўзлаштирилган токзорларда бўлиб, мазкур объектда амалга оширилган кенг кўламли ишларни кўздан кечирдилар.
Токзорлар орасига экилган тарвуз, қовун, ловия, ошқовоқ каби маҳсулотлар бугунги кунда мевага кириб, ўз ҳосилини бермоқда. Тадбир иштирокчилари бу жараёндан таажубландилар.
– Олтиариқликлар ҳар соҳада илғор. Бунинг исботини мана, бугун яна бир бор гувоҳи бўлиб турибмиз. Авваллари ҳеч нарса экилмаган қуруқ ерлар ҳам ўзлаштирилиб, кўркам қиёфа касб этмоқда. Айниқса, узумзорларнинг барпо этилишида ҳам ҳикмат бор. Боиси Олтиариқ узуми чет элларда ҳам таниқли “бренд”га айланган. Ҳадемай, бу ерлардаги узумлар ҳам ҳосилга кириб, жаҳон бозорида харидоргир бўлади, – деди тадбир иштирокчилари.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat