Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХИРМОНЛАР ЮКСАЛМОҚДА
2022-06-11 13:05:34 193
Олтиариқ туманида жорий йилда 5 минг 400 гектар майдонда буғдой етиштирилди. Шартнома режасига асосан, 18 минг 770 тонна ғалла топширилиши белгиланган.
Шу кунларда туманда ғалла ўрими қизғин тус олган. Ўрим-йиғим ишлари олдидан туман ҳокими Ш.Турдалиев ғаллачилик фермер хўжаликлари, ўрим-йиғимга масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашиб, далаларда ғалладан мўл ҳосил етиштирилганлиги, уни қисқа муддатларда уюшқоқлик билан йиғиштириб олишдек муҳим ва масъулиятли вазифа турганлигини таъкидлади. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва тавсиялар берди.
Дон – халқимизнинг ризқ-рўзи. Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан жорий йилдан хўжаликлар томонидан сотиладиган ғаллага бозор нархида пул тўлаш тартиби жорий этилди. Бу энг аввало, фермер хўжалиги, қолаверса, хўжалик аъзоларининг манфаатдорлигини, оладиган даромадини ошириш имконини беради.
Бугунги кунда Йўлдошали Нуриддинов раҳбарлигидаги “Нур бахт файз” фермер хўжалигида ҳам ғалла ўрими қизғин тус олган. 52 гектар майдондан 167 донна дон давлат омборига топшириш режаси ортиғи билан бажарилмоқда. Бунда комбайн оператори Шуҳратжон Маҳмудовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда.
Ғалла ўримига масъул 9-ортяд раҳбари Содиқжон Ҳомидовнинг маълум қилишича, “Сатторов Бойназар замини” фермер хўжалиги ҳам 21,8 гектар ғалла майдонидан 80 тоннадан зиёд дон маҳсулотини давлат омборига топшириб, белгиланган давлат шартнома режасини уддалади.
Ризқ-рўзимиз бўлган буғдойни исроф қилмасдан йиғиштириб олишда далаларда меҳнат қилаётган деҳқонлар, фермерлар, комбайнчилар ва бу жараёнга масъул бўлган бошқа мутасаддиларнинг фидойилиги таҳсинга лойиқ. Зеро, уларнинг бугунги машаққатли меҳнати эртанги фаровон турмушимиз ва дастурхонимиз тўкинлигини таъминлайди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat