Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИНСОН МАНФААТЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ
2022-06-09 20:34:06 193
Давлатимиз раҳбари томонидан инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда.
Юртимизда халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш уларнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат. Айнан шу мақсадда бугун туман ҳокими Ш.Турдалиев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, туман сектор раҳбарлари ва ташкилот раҳбарлари иштирокида 2-умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Бу галги қабулда фуқаролар томонидан асосан уй-жой билан таъминлаш, алимент пулини ундириш, соғлиқни сақлаш, бандликни таъминлаш соҳалари бўйича муаммолар билдирилди.
Сайёр қабулда 40 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаат ва масалалари ижросига тегишлилиги бўйича масъуллар бириктирилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat