Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОЛИҚЧИ – КЎМАКЧИ
2022-06-09 20:04:39 248
2022 йил 16 март куни Президентимиз Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишган эди.
Давлатимиз раҳбари ташриф давомида солиқ органлари тадбиркорлар билан учрашиб уларнинг муаммоларини тинглаши, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириши, уларга кўмакчи бўлишлари юзасидан қатор топшириқлар берган эди.
Мазкур топшириқлар ижроси, шунингдек, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Олтиарик туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хусусан, 2022 йил май ойи давомида Олтиарик туман ДСИ томонидан 128 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлиган 109 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президенимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.
И.Султонов,
Олтиариқ туман ДСИ бошлиғи.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat