Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЮЛДУЗ” БАҒРИДА

×

 2022-06-09 09:57:04    198

PDF юклаш
Чоп этиш


Юртимизда муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида ёш авлод тарбиясига алоҳида аҳамият қаратилиб, уларнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишлари учун барча шарт-шароит яратилмоқда. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш, ҳаётда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш ҳам давлатимизнинг доимий эътиборида. Айниқса, ёзги таътил даврида болажонларнинг ҳордиқ чиқаришлари ва соғломлаштирилишида болалар оромгоҳлари фаолияти муҳим аҳамиятга эгадир.


Олтиариқ туманидаги “Юлдуз” оромгоҳи болажонларни ўз бағрига олишни бошлади. Туман ҳокимлиги тасарруфидаги мазкур масканга дастлабки қабулда 100 нафардан ортиқ болажонлар мароқли ҳордиқни боладилар.

– Барча бинолар, йўлаклар, бассейн, ўйингоҳ тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Туман ҳокимининг ташаббуси билан ювиниш хонаси янгитдан қад ростлади, – дейди оромгоҳ раҳбари Баҳодиржон Холмирзаев. – Тарбиячилар, ошпазлар, тўгарак раҳбарлари ва шифокорлар билан болажонларни қучоқ очиб кутиб олдик. 12 кун давомида уларнинг мириқиб ҳордиқ чиқаришлари учун ҳамма шароит етарли.


120 ўринга мўлжалланган оромгоҳга ҳар сменада 120 нафардан жами 360 нафар дам олувчи болажонлар қабул қилинади. Болалар тўрт маҳал иссиқ овқат билан таъминланади. Шунингдек, турли қизиқарли ўйинлар, спорт мусобақалари, кўнгилочар тадбирлар болажонларнинг кўнгилдагидек дам олишларига замин яратади. Уларнинг сўлим табиат қўйнидаги оромгоҳдан бир олам таассуротлар билан қайтишларига ишонамиз.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat