Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ОЧИҚ БЮДЖЕТ" ПОРТАЛИДА ҒОЛИБ БЎЛГАН ҲУДУДЛАРДА АМАЛИЙ ИШЛАР БОШЛАНДИ

×

 2022-06-08 18:39:37    223

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги    КҚ-213-IV-сонли Қарори, шу бўйича халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг 2022 йил 17 февралдаги “Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги VI-44-15-11-151-К/22-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий Низомнинг ижроси юзасидан туман маҳаллий бюджети ва республика бюджетидан фуқаролардан келиб тушган тадбирларни молиялаштириш учун  2022 йил биринчи босқич яъни 2022 йил 1 март ҳолатига жами 5 765,1 млн.сўм (2022 йиллик маҳаллий бюджет харажатларининг 5% қисмининг тенг ярми (биринчи босқич учун) - 4 716,5 млн.сўм, туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаалари ҳисобидан 729,0 млн.сўм ҳамда йил бошига қолдиқ 319,5 млн.сўм) маблағлар ажратилган.


Молия вазирлиги томонидан очилган Очиқ бюджет (openbudget.uz) порталига 2022 йил 1 февралидан 22 февралга қадар бўлган даврда туман фуқаролари томонидан жами 247 та таклиф киритилди ва таклифлар рўйхати Ишчи комиссияга тақдим этилди.

Ишчи комиссия томонидан жорий йилнинг 23 февралдан 4 мартга қадар фуқаролар томонидан киритилган таклифлар кўриб чиқилиб белгиланган тартибга зид эканлиги сабабли 95 та таклифлар рад этилди ҳамда рад этилган таклифлар бўйича таклиф берган шахсларнинг шахсий кабинетига рад этишнинг асосланган сабаблари тўғрисида хабарнома юборилди. Ишчи комиссия томонидан белгиланган тартибга асосан 152 та таклифлар, масъуллар томонидан кўриб чиқилиб танлаб олинди ҳамда танлаб олинган таклифлар жамоатчилик ўртасида овоз бериш жараёнига ўтказилди. Жамоатчилик ўртасида овоз бериш жараёни жорий йилнинг 5 март кунидан 1 апрель кунига қадар давом этди.

Жамоатчилик ўртасида овоз бериш жараёни якуни бўйича жами бўлиб 9 та таклиф ғолиб деб топилди ва ушбу таклифлар учун жами бўлиб 6710,0 млн сўм маблағлар ажратилди.

Туман бўйича 2 та (2.080 млрд.сўмлик) аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, 2 та (2.080 млрд.сўмлик) ички йўлларни таъмирлаш, 4 та (2.350 млрд.сўмлик) умумтаълим мактабларини таъмирлаш, 1 та (200.0 млн.сўмлик) кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш йўналишдаги таклифлар молиявий қўллаб-қувватланадиган бўлди.

Ҳозирги кунда ғолиб бўлган ташаббуслардан Зилха МФЙ ҳудудидаги 2.5 км масофада ҳамда Тегирмонбоши МФЙ ҳудудидаги 3.2 км масофадаги асфалтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Олтиариқ тумани ҳокимлиги Молия бўлими.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat