Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚДА АДЛИЯ БЎЛИМИ 4 ЙИЛЛИК “БОШ ОҒРИҒИ”ГА БАРҲАМ БЕРДИ

×

 2022-06-07 17:25:01    279

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманининг Зилха маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Шафоат Камолдинова 3 нафар фарзандига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ололмаётганлиги тўғрисида Олтиариқ туман адлия бўлимига мурожаат қилди.


Гап шундаки, 10 йил аввал унинг турмуш ўртоғи уйдагиларининг қистови билан Россия давлатига ишлаш учун кетган эди. Афсуски, шу кунга қадар ундан дарак бўлмади. На маблағ юборди, на ўзи қайтиб келди.

Шу сабабли Шафоатхон оғир қийинчиликларни бошдан кечирди. Қаровчи йўқлиги сабабли биринчи фарзандини уйида дунёга келтиришга мажбур бўлди. Туғилиш билан боғлиқ ҳужжат ишларининг охирига етказилмаганлиги боис тўнғич фарзандига гувоҳнома берилмаган. Олтиариқ туман адлия бўлими ҳаракатлари билан мурожаат суд тартибида қаноатлантирилиб, қисқа муддатларда уч фарзандга гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.

Дилором Ваҳобиддинова 2019 йил февраль ойида уй-жойга муҳтож оилалар учун ўтказилган онлайн савдоларда 2-гуруҳ ногиронлиги бор укасига ер сотиб олади. Бироқ унинг харид қилиб олган, қонунан ўзига тегишли ерида уй-жой қуриш учун кўплаб бюрократик тўсиқлар юзага келди. Муаммолар, сансалорликлар эса нақд тўрт йил давом этди. Бу вақт мобайнида унинг бормаган эшиги қолмади.

Жорий йил адлия вазирлигининг Фарғона вилоятидаги сайёр қабуллари давомида Дилором Ваҳобиддинова ушбу 4 йилик “бош оғриқ” масаласи юзасидан мурожаат қилди. Муаммо Олтиариқ туман адлия бўлимига йўналтирилди ҳамда Дилоромхон ва у каби “югур-югур”лардан чарчаган бўлажак қўшниларининг ҳам муаммолари ижобий ҳал этилди.

Умуман олганда, Олтиариқ туман адлия бўлимига шу кунга қадар фуқаролардан жами 266 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 238 нафари, яъни, қарийб 85 фоизи ижобий ҳал этилган. Қаноатлантирилган мурожаатлар кесимида фуқароларга эса жами 160 миллиондан ортиқ иш ҳақи ва бошқа кўринишдаги пул маблағлари ундириб берилди. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган мансабдор шахсларга нисбатан 22 та ҳолатда маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида маъмурий таклифлар тегишли органларга юборилди. Шунингдек, фуқаролар манфаатини кўзлаб судларга 10 та даъво ариза киритилган ва уларнинг барчаси қаноатлантирилишига эришилди.

Абдурашид ЮЛДАШЕВ,

Олтиариқ туман адлия бўлими бошлиғи.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat