Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТЎЛИҚ МОЛИЯЛАШТИРИЛДИ

×

 2022-05-28 16:30:56    270

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Олтиариқ туман бўлими томонидан 42 277 нафар фуқароларга 14 млрд. 565 млн. 300 минг сўм маблағлар тўлиқ молиялаштирилди. 


Шундан 28 365 нафар ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга 300 минг сўмдан жами 8 млрд. 672 млн. 100 сўм;

13 911 нафар “Ижтимоий ҳимоя Ягона реестр” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам ҳамда болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан жами 5 млрд. 922 млн. маблағлар тўлиқ молиялаштирилди.

11 365 нафар банк пластик картаси орқали олувчиларнинг пластик карталарига маблағлар тўлиқ юкланди.

30 912 нафар нақд шаклда олувчи фуқароларга АТБ "Халқ банки" Олтиариқ филиалининг сайёр кассалари орқали белгиланган график асосида ўз эгаларига манзилли тарқатилмоқда. 

Бундан ташқари, “Темир дафтар” рўйҳатига киритилган эҳтиёжманд оилалар рўйхатлари шакллантирилиб, ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатилиши "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси орқали амалга оширилмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу жараён Президент қарори имзоланган кундан бошлаб 15 кун муддат ичида амалга оширилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat