Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДХХ КУБОГИ: МИНИ-ФУТБОЛДА ФАРОВОНЛИКЛАР ФАОЛ БЎЛДИ
2022-05-28 12:57:53 266
Ёшлар қудратли давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади. Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради.
Шу маънода, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга жорий этишда Давлат хавфсизлик хизмати ҳам ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, юртимизнинг ҳар бир гўшасида футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги ўтказилди. Жумладан, туманимизда ҳам мазкур спорт мусобақалари юқори уюшқоқликда ташкил этилди. Куни-кеча футбол бўйича туман биринчилиги бўлиб ўтган бўлса, бугун мини-футбол бўйича туман биринчилини ўтказилди.
Унда “Фаровон” ва “Юксалиш” маҳаллалари ёшларидан иборат жамоалар майдонда тўп суриб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Муросасиз баҳсларда Фаровон маҳалласидан иборат ёшлар фаолликни қўлдан бой бермай 3:0 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди.
– Спорт қадимдан дунё давлатларини тинчликка чорловчи муҳим омил саналган. Зеро, у давлатни дунёга танитишда энг яхши восита бўлибгина қолмай, инсонни ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлишига хизмат қилади. Шу маънода бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли орасида спортни янада оммалаштиришга қаратилган давлат сиёсати изчил тарзда ҳаётга жорий этилмоқда, – деди тақдирлаш маросимида иштирок этган туман ҳокими Ш.Турдалиев.
Ғолиб жамоа аъзоларига ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat