Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ИННОВАЦИОН ҲУДУДИДА – ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР
2022-05-26 09:23:44 391
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Олтиариқ инновацион ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
«Олтиариқ инновация» корхонасининг Олтиариқ инновацион ҳудуд тажриба майдонида ишлаб чиқарилаётган «Ақлли светофор» лойиҳаси ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди. Ақлли светофор ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида талабалар учун хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилган бўлиб, ушбу марказда талабалар дастурлаш ишларини олиб боридилар ва уларни синовдан ўтказадилар.
Бундан ташқари, Олтиариқ инновацион ҳудудда амалга оширилаётган бир қатор лойиҳалар – Саноат ва маиший чиқиндилар асосида полистирол бетон, маҳаллий хомашёдан магнезит кукуни, ўтга чидамли ғишт, маҳаллий хом-ашёдан энергиятежамкор «ИЗОФУЛЛ» суюқ иссиқлик изоляция нано қопламаси каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Г.Саидова туманда ва вилоятда шу каби инновацион ишланмаларни кенг жорий этиш тўғрисида ўз тавсия ва кўрсатмаларини берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat