Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-05-25 14:52:13    250

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими ташаббуси асосида вилоятимизда ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали юксак инсоний фазилатлари, самарали меҳнат фаолияти, оилада фарзандлар тарбиясидаги ибрати билан эл назарига тушган, юрт равнақи, Ватан тараққиёти учун камарбаста бўлган фидойи раҳбар ва ходимларни вояга етказган оналарга миннатдорлик рамзи сифатида оналарга эҳтиром ва эътибор кўрсатиш мақсадида вилоят бўйлаб катта тадбир сифатида нишонланмоқда.


Жумладан, мазкур фестиваль туманимизда ҳам юқори уюшқоқликда ташкил этилиб, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида кенг нишонланмоқда. Канвойи онахонларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларга фидойи ва ватанпарвар фарзандларни вояга етказиб, элга қўшлангари учун ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Жўрак қишлоғидаги 16-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди. Унда ҳудуддаги нуроний онахонлар таклиф этилди.


Тадбирда сўз олган туман ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Х.Атажонова оналарни, аёл зотини эъзозлаш юртимизда азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келгани ва мазкур фестивални ўтказишдан мақсад ҳам дунё бешигини тебратувчи, оқила онажонларимизга бўлган меҳр-муҳаббат, ҳурматимизни намоён этиш, ўсиб келаётган ёш авлод онги шуурида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини адо этиш, уларни қадрлаш каби фазилатларни шакллантиришга кўмаклашишдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлади. 


Учрашувда “Оналарга эҳтиром” фестивалининг мазмун-моҳияти ва юксак тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди ҳамда анвойи гуллар жамланган гулдасталар тақдим этилди.

Мўътабар онахонлар ҳам самимий эътироф, алоҳида эътибор ва байрамона йўқловлар учун миннатдорлик билдириб, юрт тинчлиги ва фаровонлигини тилаб дуога қўл очдилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat