Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БУ МАСКАНДА ҲАҚИҚИЙ УЗУМЧИ-ДЕҲҚОНЛАР КАМОЛ ТОПАДИ
2022-05-24 18:15:37 257
Олтиариқ тумани ҳокими Ш.Турдалиев туманда фаолият юритаётган Фарғона Давлат университетининг "Узумчилик, мевачилик ва сабзавотчилик" қўшма факультетида бўлди.
Ҳозирда мазкур факультетда 200 нафар талаба таҳсил олиб, деҳқончиликнинг сир-синоатларини тажрибали устозлардан ўрганмоқдалар.
Устозлар ва талабалар билан суҳбатда бўлган туман ҳокими мамлакатимизда аграр соҳани кучайтириш, хусусан, туманимизда узумчилик, боғдорчилик, сабзавотчилик каби йўналишларни ривожлантириш, соҳа бўйича кучли мутахассисларни тайёрлаш масалалари ҳақида сўз юритди.
Барчамизга маълумки, Олтиариқ ўзининг узумлари билан дунёга машҳур. Келгусида шу машҳурликни сақлаб қолиш ва узумнинг янги навларини яратиш устида иш олиб бориш лозимлиги таъкидланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat