Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ
2022-05-24 17:02:48 249
Бугун, 24 май куни Олтиариқ тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Турдалиев сектор биносида Тинчлик шаҳарчасида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди.
Бу учрашувнинг самимий ва ошкора, очиқлик билан ўтишини астойдил истаган туман раҳбари ёшлар билан юракдан суҳбатлашди. Ёшларнинг ютуқларини эътироф этаркан, бу ютуқларнинг салмоғи янада баланд бўлиши учун яна қандай шароитлар яратилиши, ёшларнинг хоҳиши ҳақида сўралди.
Айрим ёшларнинг ўз имкониятларидан тўлақонли фойдаланмаётганлиги ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги таъкидланди. "Тенгдош тенгдошга" тамойили асосида ҳамма ёшлар фаолликка чорланди.
Шунингдек, мулоқотда мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятларга тўхталиб ўтилди. Туман ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда ёшлар бир қатор таклиф ва муаммоларини билдириб, тегишли жавобларни олдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat