Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚЛИК СПОРТЧИЛАР 5 ОЙДА 44 ТА МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР
2022-05-24 16:10:53 372
Кеча, 23 май куни Президентимиз раислигида спортни оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Мазкур йиғилишда мамлакатимизда спорт инфратузилмаси изчил ривожлантирилиб, ёшларнинг қизиқишлари қўллаб-қувватланаётгани алоҳида таъкидланди.
Президентимизнинг кўрсатмасига асосан энди ҳар бир маҳаллада спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилади. Яхши натижаларни қўлга киритган ёш спортчилар муносиб рағбатлантирилади.
Бугун туман ҳокими Ш.Турдалиев туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб, у ерда спортчи ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишди.
БЎСМ директори Р.Узоқовнинг маълум қилишича, ҳозирда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 63 нафар мураббийларнинг қўл остида 25 та спорт тури бўйича 1900 нафар ўқувчилар спорт билан мунтазам шуғилланмоқда.
Спорт мактаби тарбияланувчилари 2022 йилнинг 5 ойи давомида Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон кубогида 39 та, Халқаро турнирларда 5 та медалларни қўлга киритишган.
Туман ҳокими туманда спортни яна оммалаштириш ва ривожлантириш, бунинг учун туман ҳокимлиги томонидан етарлича шарт-шароитлар яратилишини таъкидлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat