Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЕПУТАТ САЪЙ-ҲАРАКАТИ БИЛАН ИЧИМЛИК СУВИ МУАММОСИ ҲАЛ ЭТИЛДИ
2022-05-23 19:18:43 417
Халқ билан тез-тез учрашиб, юзма-юз мулоқотларда улар билан фикрлашиш, фуқароларнинг мурожаатлари, таклифларини ўрганиш ҳудудлардаги ижтимоий ҳаётнинг муҳим масалаларини аниқлашга ёрдам беради.
Зеро, маҳаллама-маҳалла юриб, одамларнинг дарду ташвишини эшитиш орқали аҳолининг яшаш шароитлари тубдан яхшиланади, кўп йиллик муаммоларга ечим топилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳромжон Раҳмоналиевнинг Олтиариқ тумани “Бўрбонлиқ” МФЙ аҳолиси билан учрашуви давомида сайловчилардан электр энергияси таъминотида юзага келаётган узилишлар, трансформатор носозлиги, симёғочлар қўлбола эканлиги ва бошқа шу каби масалаларга оид мурожаат келиб тушганди.
Халқ вакили ушбу масалаларни ўз назоратига олиб, мурожаат юзасидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга депутатлик сўрови юборди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ҳудуддаги трансформатор таъмирланди, қўлбола симёғочлар янгиларига алмаштирилди.
Депутат Б.Раҳмоналиевнинг тумандаги “Муқумий” ва “Поласон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан мулоқотлари давомида маҳаллий аҳоли вакиллари ичимлик суви масаласида мурожаат қилган эди.
Б.Раҳмоналиев ушбу масала юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди. Натижада Республика бюджетидан зарур маблағ ажратилиб, сув чиқариш ишлари бошлаб юборилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat