Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЮРТИМИЗ ТИНЧ, ЧЕГАРАЛАРИМИЗ МУСТАҲКАМ БЎЛСИН!
2022-05-18 20:59:19 254
Олтиариқ туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман ички ишлар бўлими ва ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда тумандаги 43-умумий ўрта таълим мактабида “Юртимиз тинч, чегараларимиз мустаҳкам бўлсин!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Фарғона вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбари Ю.Камолов, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходими У.Латипов, туман ҳокимлигининг чегара масалалари бўйича гуруҳ раҳбари М.Файзиев, туман ички ишлар бўлими ўринбосари С.Авлиёхонов, ҳарбий қисм командирлари Й.Мажидов, М.Ҳусановлар иштирок этдилар.
Тумандаги чегара ҳудуд ҳисобланган Катпут қишлоғи ҳудудида бўлиб ўтган тадбирда 43-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан ҳарбий ватанпарварликни ўзида акс эттирган кўргазмали чиқишлар, Ватан мавзусидаги шеърлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Тадбирда сўз олган Ю.Камолов инсон маънавияти, буюк аждодларимизларимизнинг маънавий хазинаси ҳақида гапирар экан, маънавиятли инсоннинг иймон-эътиқоди мустаҳкам бўлиб, ҳеч қачон пуч ғояларга алданмаслиги, чегараларимиз мустаҳкамлиги нафақат чегара қўшинларимизга, балки чегара ҳудудида яшаётган фуқароларимизга ҳам боғлик эканлигини таъкидлади.
Ватанни севиш, ардоқлаш, ҳимоя қилиш – ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Барчамизнинг бугунгидек тинч, хотиржам хаётимиз Қуролли кучларимиз томонидан ишончли тарзда ҳимоя қилинмоқдаки, мана шундай масъулиятли бурчни сидқидилдан адо этаётган, тараққиётимиз барқарорлигига камарбаста бўлаётган ўғлонларимизни ҳар қанча эъзозласак, кўкка кўтарсак, арзийди.
Тадбирда сўз олган С.Авлиёхонов, Й.Мажидовлар йиғилганларга чегара қонунчилиги бўйича маълумотлар бериб, ҳамиша барчани сергак бўлишга чақирди.
Бундан ташқари, ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга маънавий-маърифий мавзудаги саволлар берилиб, фаол иштирок этган ўқувчиларга китоблар топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat