Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛТИАРИҚ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 47-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-05-16 20:35:58    213

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Турдалиев бошқариб борди.


Сессия ишида даставвал Олтиариқ туманида сектор раҳбарлари томонидан жорий йилнинг I-чорагида секторларда амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботлар эшитилди. Унда фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий кўмак бериш, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эриши борасида тизимли ишлар ташкил этилаётгани алоҳида эътироф этилди. Шундан сўнг, Олтиариқ туманида "Аёллар дафтари"га киритилган аёлларни "Аёллар дафтари" рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги масала муҳокама марказида бўлди. Бу бўйича туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х.Атажонованинг ахбороти тингланди.


Сессияда туман хокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи К.Ўринбоевнинг “2021 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичларини бажарилиши ҳақидаги ҳамда 2022 йилда амалга ошириладиган истиқболли режалар тўғрисидаги ва туман ҳудудида кичик саноат зоналарини ташкил этиш, мавжудларининг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳақидаги ахбороти тингланди.


Бундан ташқари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари У.Мирзамаҳамедовнинг “Олтиариқ туманида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ва “Фарғона сув таъминоти" МЧЖ Олтиариқ туман бўлими раҳбари А.Қосимовнинг “Олтиариқ туманида ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида 2022 йилнинг I-чорагида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар тўғрисида”ги ахборотлари кенг муҳокама этилди.


Шунингдек, сессия ишида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Бузруковнинг “Олтиариқ туманида бирламчи тиббий-санитария хизмати сифатини янада яхшилаш, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги барча масалалар кенг муҳокама этилиб, сессия якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat