Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ - ОҚСОҚОЛИ САЙЛОВИ БОШЛАНДИ
2022-05-16 19:54:51 398
Бугун, 16 майдан маҳалла фуқаролар йиғини раиси - оқсоқоли сайлови бошланди. Унга кўра тумандаги 72 маҳаллада сайлов бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 16 март куни Сенат кенгашининг “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шундан келиб чиқиб туман Кенгашининг қарори билан кўмаклашувчи комиссия тузилиб, сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга доир тадбирлар режалари тасдиқланди. Ишчи гуруҳ сайловгача кенг миқёсли тайёргарлик ишларини амалга оширган бўлса, сайлов бошланиши билан тадбирнинг юқори савияда ўтказилиши учун бош-қош бўлмоқда.
– Туманда жорий йилнинг май-июнь ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга доир ишлар юқори савияда ташкил этилди, – дейди биз билан суҳбатда маҳалла фуқаролар йиғини раиси - оқсоқоли сайловини ўтказиш бўйича туман кўмаклашувчи комиссияси раиси Ҳ.Раҳимов. – Мазкур сайловни ташкил этиш ва ўтказиш очиқлик ҳамда шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилмоқда.
Маълумки, маҳалла институти ўзини ўзи бошқариш органи сифатида маълум бир ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий, маданий, диний ва бошқа масалаларда мустақил иш олиб борувчи ижтимоий тузилмадир. Қонунга мувофиқ, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар эга бўлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat