Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚ УЗУМИ ДУНЁ БРЕНДИГА АЙЛАНАДИ

×

 2022-05-13 22:11:34    306

PDF юклаш
Чоп этиш


Бобом Олтиариқда машҳур узумчи сифатида танилган эди. Ақлимизни таниб, бобо ва отамнинг қаватида туриб, узум етиштириш сир-асрорларини ўргандим.


Бу борада кейинги йилларда яратилган қулай шароитлардан фойдаланиб, узумзорлар яратдим. Қапчуғайнинг қир-адирларида минг гектар ерда иш бошлангач, ўзим барчасига бош-қош бўлдим. Узумнинг «Ҳусайни», «Мерс», «Ризамат ота» сингари энг харидоргир навлари экилди. Эндиликда бу ерда уч мингдан зиёд ёшлар доимий ишли бўлишини ўйласам, барча қийинчилик ва машаққатлар эсдан чиқади.

Президентимиз туманимизга ташриф буюрган чоғида биз билан суҳбатлашиб, янада янги ютуқлар сари рағбатлантирди. Олтиариқ узумини дунё брендига айлантириш борасида астойдил ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидлади.

Давлатимизнинг раҳбарининг «Олтиариқ халқи жуда меҳнаткаш. Олтиариқнинг тупроғи олтин. Ер билан тиллашиш ва диллашиш борасида туман аҳлида катта ҳаётий тажриба бор. Буни илм билан, инновация билан янада ривожлантириш керак», деган сўзлари қалбимизга олов ёқди. Кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди.

Айни пайтда дунё бозорларни забт этиш ҳаракатидамиз. Шу мақсадда Ҳиндистондан серҳосил, узоқ муддат сақлашга яроқли узум навини олиб келиб, маҳаллийлаштириш устида изланишлар олиб бормоқдамиз. Осиё, Араб давлатларига узум экспорт қилиш имкониятлари ўрганиляпти.

Яқин йилларда Олтиариқ узум жаҳон бозорида бренд маҳсулотлардан бирига айланишига ишонамиз. Бунинг учун имкониятимиз ҳам, шунга яраша салоҳиятимиз ҳам етарли.

Исақжон БОЙМАТОВ,

узумчи-деҳқон.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat