Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФИРИБГАРЛИК ВА БОСҚИНЧИЛИК ЖИНОЯТЛАРИ МАВЗУСИДА САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-05-06 15:09:56    378

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди раиси Б.Эргашев ҳамда туман судининг судьяси А.Улмасов Олтиариқ тумани Олтиариқ ва Шодлик МФЙ фуқаролари билан учрашишди.

“Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остидаги, янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунларини, чақалоқ савдосига қарши кураш, одам савдосининг олдини олиш, коррупцияга қарши кураш мавзуларида ҳамда фирибгарлик ва босқинчилик жиноятлари учун жавобгарлик мавзусида фуқаролар ва ёшларни хуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбати ҳамда сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Б.Эргашев сўзга чиқиб, суд тизимидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, “Менинг маҳаллам – менинг судья” ва “Оиладаги зўравонликларнинг олдини олиш ва оиладаги зўравонликлардан жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш” шиорлари остида жойларда сайёр учрашувлар ўтказишдан мақсад ва белгиланган вазифаларга тўхталди.

Сўнг Б.Эргашев суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, қабул қилинган қонунлар ҳақида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтди.

Жумладан, Б.Эргашев ўз маърузасида 2022 йил 15 февралдаги Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-749-сонли, ЎРҚ-753-сонли “Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, 2022 йил 15 февраль кунги ЎРҚ-754-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан таништириб, ушбу қонун билан киритилган ўзгартиришлар билан иштирокчиларни таништирди.

Соҳадаги ислоҳотларни амалга оширишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш муҳим ўрин тутади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Коррупцияга қарши конвенцияси” 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган бўлиб, мазкур конвенцияни Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 7 июлда айрим билдиришлар, баёнотлар ва шартлар билан ратификация қилган.

Тадбирларда Б.Эргашев Фарғона вилоят суди томонидан тайёрланган махсус буклетларни фуқароларга тақдим қилди ва маҳалла масъулларига мазкур йўналишда тарғибот тадбирларини кўпайтириш, уларнинг таъсирчанлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat