Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУРОЖААТЛАР ҚАТЪИЙ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ
2022-05-05 15:26:02 400
Фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш - бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Ўтказилаётган сайёр қабуллар бу борадаги ишларнинг амалий натижасидир.
Бугун, 5 май куни туман ҳокими Ш.Турдалиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонасида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Унда ҳокимликнинг масъул ходимлари, туман Халқ қабулхонаси ва тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Қабул давомида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш ва уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 20 дан ортиқ мурожаат бўлди. Уларнинг аксарияти уй-жой, ишга жойлашиш, банкдан кредит олиш, электр энергияси таъминоти, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлаш соҳасидаги муаммолар билан боғлиқ бўлди.
Шу куни барча фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Ижроси вақт талаб этган муаммолар юзасидан туман ҳокими томонидан мутасаддиларга аниқ вазифалар белгиланиб, ижроси юзасидан муддат белгиланди ва қатъий назоратга олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat