Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЗАМОН БИЛАН ҲАМНАФАС ОДАМЛАР
2022-05-04 16:39:16 705
Халқимизда “Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ”, деган ибратли мақол бор. Серғайрат, тиниб-тинчимас туман аҳли шундай хислатга эга. Чунки мамлакатимизнинг энг машҳур туманлари қатори барча жабҳаларда қувонарли ютуқлар, амалий натижаларга эришаётган, эртанги кун истиқболи йўлида дадил одимлаётган шу Олтиариқ ва олтиариқликлардир.
Тўғри, Олтиариқда ҳам одамларнинг турмуш тарзи, дунёқараши, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини янада ошириш билан боғлиқ муаммолар йўқ эмас. Аммо одамларда интилиш, ҳаракат кучли, эзгу ташаббуслар кўп, деҳқончилик, тадбиркорлик яхши ривожланган. Бу одамлар эртага, узоқ келажакда эмас, бугун бахтли яшаши керак, деган эзгу тамойилни рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.
2022 йилнинг биринчи чорагида туманда 118 та юридик шахс, 215 нафар якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди. Қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига эришилди. Хизматлар соҳасини ривожлантириш борасида янги-янги лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди.
Бу йил қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 124 млрд. 387 млн. сўм бўлган 37 та лойиҳа амалга оширилади. 12 та мева-сабзавот сақлашга мўлжалланган музлатгичли омборхона қуриш, 10 та узум плантациялари ташкил этиш, 2 та қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатиш, 12 та чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаларини ҳаётга татбиқ шулар жумласидандир.
Айни кунларда Қапчуғай адирларида 1000 гектар ерда узумзор ташкил этиш, 4 мингта янги иш ўрни яратиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар олиб бориляпти. Шунингдек, мева-сабзавотчилик кластерлари, кооперациялари фаолиятини ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, иссиқхона хўжаликларини кенгайтириш мақсадида аниқ режалар ишлаб чиқилган. Бу борада ҳар бир сектор, маҳалла, оила кесимида тизимли иш олиб борилади.
Муштарак мақсад йўлида каттаю кичик сидқидилдан меҳнат қилиб, файзли ва баракали юрт одимлари янада залворли бўлишига интиламиз. Олтиариқ аҳли эзгу ният-мақсадлари рўёбини кўриб, тинч-осойишта, фаровон ҳаёт шукуҳидан баҳраманд бўлиб яшаши менинг энг катта орзуимдир.
Шамсиддин ТУРДАЛИЕВ,
Олтиариқ тумани ҳокими.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat