Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“КАТЮША”ГА ЎЙНАШНИ ҚОЙИЛЛАТАДИГАН ОТАХОН

×

 2022-05-04 15:48:47    285

PDF юклаш
Чоп этиш


Оқбўйра қишлоғида файзли бир хонадон бор. Ҳамиша меҳмонлар билан гавжум бўладиган ушбу хонадонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, бир асрлик умр довонига яқинлашаётган Тўланбой ота Шокиров истиқомат қилади.

Отахоннинг бирда қайғули, бирда шодумон хотиралари ёшлар учун ўзига хос ҳаёт мактаби. 17 ёшида қўлига қурол олган Олтиариқ ўғлони 1948 йили кўкси тўла орден-медаллар билан ота юртга қайтди. Энахон ая билан беш фарзандни тарбиялади.

Отахоннинг хотирлашича, жангоҳларда ҳафталаб оч қолиб кетган кунлари кўп бўларди. Ана шундай кунларда сафдошлар кайфиятни кўтариш учун “Катюша” қўшиғига рақсга тушиб беришини илтимос қилишар, мириқиб рақсга тушиш орқали қорин ғами унутилиб, қалблар таскин топарди.   

 -2020 йили Тошкентда нишонланган Ғалаба байрамига бордим. Президентимизнинг ўзлари мен билан суҳбатлашиб, Тўланбой ота яна бу соатни набираларга совға қилиб юборманг, деб қўлимга соат тақиб қўйдилар, - дея хонадон соҳиби йўқлаб келган меҳмонларга қўлидаги соатни кўрсатди. 

Бундай эътибор ва рағбат бу каби тирик афсоналаримизнинг ҳаётини узайтирувчи энг муҳим омил бўлса, не ажаб!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat