Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Ер муносабатларига оид низоларни ҳал этишда маъмурий судларнинг ўрни.
2021-12-07 17:55:31 604
Ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бир қатор Фармон ва қарорлар, ҳукумат томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги 2018 йил 8 январь куни Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнь кунги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти ташаббуси билан ерга оид низоларни кўриб чиқишда қонунлар ва қонуности ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда кўриш, уларнинг қонуний ҳал этилишини таъминлаш, бу борада ягона амалиётни шакллантириш мақсадида 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида маъмурий судлар билан Ер қонунчилиги бўйича семинар машғулотлари ўтказиш режалаштирилган. Ушбу семинар машғулотларини ўтказиш бўйича Олий суд раиси биринчи ўринбосари Р.Махмудова томонидан тасдиқланган режа асосида Олий суд, Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари судьялари иштирокида 2021 йил 30 октябрь куни “Ерга бўлган мулкчилик. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларининг кафолатлари. Маъмурий судлар томонидан ер билан боғлиқ низоларни кўришда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар таҳлили” мавзусида, 2021 йил 6 ноябрь куни “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари бериш. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби” мавзусида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда видеоконференцалоқа режимида ва қизғин савол-жавоблар тариқасида семинар машғулотлари ўтказилди. Шунингдек, мазкур режага асосан 2021 йил 13 ноябрь куни “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер майдонларини хусусийлаштириш ҳамда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомиллари” мавзусида, 20 ноябрь куни “Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдонларини ажратиш тартиби”, 27 ноябрь куни “Енгил турдаги қурилмаларни жойлаштириш учун муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш тартиби”, 4 декабрь куни “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартиби” ва бошқа мавзуларда семинарлар ўтказиш белгиланган. Ушбу семинар машғулотларининг мунтазам равишда ўтказиб борилиши келгусида суд амалиётини бирхиллаштириш, қонунчиликни қўллашда турли хил муаммолар ва тушунмовчиликларни олдини олишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишига, бузилган ҳуқуқларининг тикланишига, низоларнинг олди олинишига хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу турдаги низоларни олдини олиш, уларни қонуний ҳал этиш, келгусида амалиётни қонунга мувофиқлаштириш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, Фарғона вилоят маъмурий суди ташаббуси билан вилоят маъмурий суди, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят суди билан келишилган ҳолда Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган режа асосида дастлаб, 2021 йил 12 март куни Риштон туман ҳокимлиги биносида Фарғона вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Кадастр агентлиги Фарғона вилоят, туман (шаҳар) бўлимлари ва вилоят, туман (шаҳар) Қурилиш бўлимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокидасеминар-тренинг ўтказилди. Ушбу ишларнинг узвий давомида сифатида, 2021 йил 17 сентябрь куни Фарғона вилоят маъмурий суди биносида мажлислар залида Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) бўлимлари ва туман филиаллари вакилларииштирокида семинар тренинг машғулотлари ўтказилди. Ушбу семинарлар давомида иштирокчилар томонидан ўзаро савол-жавоб ўтказиш орқали юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга эришилмоқда. Дониёрхўжа Махаматов, Фарғона вилоят маъмурий суди раиси Соли Курбанов, Фарғона туманлараро маъмурий суди раиси