Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Очиқ эшиклар куни ўтказилди
2021-12-07 17:53:30 433
Бугун Фарғона вилоят ва туманлараро маъмурий суди биносида маъмурий суд судьялар томонидан “Коррупция тараққиёт кушандаси” шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил қилинди. 9 декабрь “Халқаро коррупцияга қарши курашиш” кунига бағишланган “Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида ўтказилган мазкур тадбирда ёшлар ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг коррупция ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш, коррупциоген ҳуқуқбузарликлар юзасидан хабардорлигини ошириш, ушбу иллатга қарши курашишда фаоллигини кучайтиришдан иборат. Бундан ташқари очиқ эшиклар куни тадбирида ёшларга “Коррупция тарақиёт кушандаши” мавзусидан ташқари “Биз зўравонлик ва тазйиқларга қаршимиз” ва “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий қонуни” ҳамда “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси қандай қабул қилинган эди” мавзулари бўйича роликлар намойиш қилиниб, мазкур мавзулар бўйича буклетлар тарқатилди. Судьялар томонидан юқоридаги мавзулар ҳақида билдирилган фикр ва мулоҳалар ёшларнинг ушбу мавзулар юзасидан қарашларини зарур тушунча ва кўникмалар билан янада бойитди. Курбанов Соли Мурадович, Фарғона туманлараро маъмурий суди раиси Суратларни тайёрлаган, О.Тошпўлатов, Фарғона вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси