Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА...

×

 2021-03-25 14:34:20    343

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Х.Бозоров топшириғига асосан, Олтиариқ туманида халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг "Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин қизлар ва ёшлар масалалари бўйича" доимий комиссия аъзолари, ҳокимлик, молия ва давлат молиявий назорат органлари, тиббиёт бирлашмаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими маъсуллари, туман "Жамоатчилик кенгаши" раисидан иборат "Ишчи гурух" тузилиб, Олтиариқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли бўлган Олтиариқ туман Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимидаги мавжуд шифо ўринлари (койка) сони хатловдан ўтказилди.

Хатлов жараёнида туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига шифо ўринлари ажратишда Олтиариқ туманининг умумий аҳолиси сони, ҳудуднинг географик жойлашуви, касалланиш ҳолати хисобга олинганлигидан келиб чиқиб, тегишли нормативлар асосида шифо ўринлари ажратилганлигига алоҳида эътибор берилди. 

Олтиариқ тумани марказида жойлашган ушбу шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига шифо ўринлари туман аҳолисининг 214 416 кишидан иборат эканлигини ва туманнинг географик жойлашувини инобатга олган ҳолда, белгиланган нормативлар асосида 30 та шифо ўрни ажратилганлиги ва хозирда ушбу шифо ўринлари тўлиқ фойдалинишда эканлиги аниқланди.


Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat