Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2021-03-21 07:22:34    533

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзовнинг "Наврўз" байрами муносабати билан 

БАЙРАМ ТАБРИГИ


Азиз ва муҳтарам олтиариқликлар! 

Қадрли юртдошлар! 


Мана, мустақил Ўзбекистонимизга яшариш, баҳор ва гўзаллик айёми – Наврўзи олам кириб келди. Юртимиз узра катта хурсандчилик билан тантана қилинаётган Наврўзга хуш келдинг, дея пешвоз чиқмоқдамиз.


Замондошларимизга кўтаринки кайфият бағишлайдиган, уйғониш ва гўзалликни ўзида ифода этувчи ушбу айём бугунги кунда халқларни бирлаштириб, тинчлик, ободлик, меҳр-оқибат, эзгулик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этувчи, бутун дунёда дўстлик ҳамда ҳамжиҳатликка даъват қиладиган халқаро байрамлардан бирига айланди. Бир неча йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қарорига мувофиқ Наврўз байрами халқаро миқёсда кенг нишонлаб келинаётгани ҳам бу қадимий байрамнинг аҳамияти олам аро юксак эканлигидан далолатдир.


Мазкур эзгу айём барча соф ниятли инсонларни бирлаштириб, уларнинг қалбида энг гўзал ва олижаноб туйғуларни уйғотади. Шу боис ҳам Наврўзи олам мустақиллик йилларида миллати, тили ва динидан қатъий назар, диёримизда яшаётган барча юртдошларимизнинг ардоқли ва севимли байрамига айланди. Бу эса барчамизнинг дилларимизга фахр-ифтихор туйғуларини бағишлайди.


Диёримизнинг барча гўшаларида ўтказилаётган Наврўз тантаналарида халқимизга хос меҳр-мурувват, кечиримлилик, бағрикенглик, шукроналик каби эзгу фазилатлар намоён бўлмоқда.


Ватандошларимизнинг юзу кўзида табассум, диллари шоду хуррамликка тўла. Нуронийларимиз дуога қўл очганларида, Яратгандан элу юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака сўрашмоқда.


Мустақиллик қадимий байрамимиз – Наврўзга янгича фусун ва жозиба бахш этди. Зеро, халқимизнинг бой маънавий қадриятларини Наврўзсиз тасаввур этиш асло мумкин эмас. Ҳар йилгидек, бу йил ҳам миришкор деҳқон ва фермерларимиз катта орзу-ниятлар билан янги меҳнат мавсумини бошламоқдалар. Барчамиз йилимиз қутлуқ келсин, ҳосилимиз мўл бўлсин, меҳнатингиздан барака топинг, деб уларни табриклаб, ишларига ривож тилаймиз.


Азизлар!

Наврўз кунлари бошланган ишлар доимо хайрли ҳамда омадларга бой бўлади. Янгидан-янги ютуқларга эришишимиз, пахта, ғалла, пилла, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан мўл-кўл ҳосил олиш, турли ишлаб чиқариш соҳаларида улкан муваффақиятларни қўлга киритиш учун юракдан чиқариб, ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишимиз зарур. Ана шу каби улуғвор режа ва мақсадларимиз амалга ошиши йўлида сизларга омадлар тилаган ҳолда, барчаларингизни Наврўз байрами билан самимий табриклайман.


Қалбимиз шодлик ва қувончга тўлган мана шу нурли лаҳзаларда сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга бахт-саодат, файзу барака, эл-юрт равнақи йўлидаги эзгу ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.


Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!


Холмирза Ниёзов,

Олтиариқ тумани ҳокими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat